УзҚР олиш энди онлайн #shorts, #УзҚР, #Бизнес #kunuz #daryouz

1 Просмотры
Издатель
Онлине УзҚР

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ тадбиркорлар учун УзҚР олиш жараёнини тўлиқ рақамлаштирди ва эндиликда банк офисига бориш зарурати тўлиқ бартараф этилди. Барча амалиётларни масофадан туриб Бизнес 24/7 мобил иловаси орқали тезкор бажариш мумкин бўлди.
Янги хизмат тадбиркорларга вақтни сезиларли даражада тежаш, тўловларни қабул қилиш жараёнини соддалаштириш ҳамда савдо нуқталарида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни қулай ташкил этиш имкониятини беради. Ягона УзҚР орқали тадбиркор турли банклар ва тўлов иловаларидан келиб тушадиган маблағларни битта код орқали қабул қилиши мумкин бўлиб, бу бир нечта қўшимча қурилмалар ёки кодлардан фойдаланиш заруратини йўқотади. ҚР орқали амалга оширилган барча тўловлар тўғридан-тўғри тадбиркорнинг банк ҳисобварағига келиб тушади ва ягона платформа орқали назорат қилиб борилади.
Тадбиркорлар Бизнес 24/7 иловасига кириб, Ягона ҚР бўлими орқали ариза юборади, унинг ҳолатини кузатади ҳамда тайёр ҚР-кодни ўз қурилмасига юклаб олади. Харидорлар ҳам ўз навбатида ўзларига қулай бўлган исталган банк ёки тўлов иловаси ёрдамида тўловни тезкор амалга оширишлари мумкин. «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ бизнес эгалари учун қулай рақамли ечимларни жорий этишда давом этмоқда.
Бизнинг янгиликларни кузатиб боринг ва фойдали хизматлардан хабардор бўлинг. Лайк босинг ва обуна бўлинг.

Категория
Онлайн бизнес
Комментариев нет.